Йил бошидан буён ўзбекистонликларга тўланган кэшбек миқдори 400 миллиарддан ошди

0

Жорий йилнинг август ойи учун 787 937 нафар истеъмолчига 80,9 млрд сўм кешбек тўланди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси хабар қилди.

Шунингдек, камчиликлар бартараф этилиши натижасида январь-июль ойлари учун яна 2,7 млрд сўм кешбек тасдиқланди.

Йил бошидан буён 1 168 591 нафар фуқарога 421,3 млрд сўм кешбек тўлаб берилди.