Ёшлар ишлари агентлигига янги ваколат берилмоқда

0

Ёшлар ишлари агентлиги волонтёрлик фаолияти соҳасидаги ваколатли давлат органи этиб белгиланмоқда.

Агентликка волонтёрлик фаолияти соҳасида бир қатор ваколатлар берилмоқда. Жумладан:

волонтёрлик фаолияти соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширади;
волонтёрлик соҳасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ўз ваколатлари доирасида ишлаб чиқади;
волонтёрлик фаолияти тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши юзасидан мониторинг юритади;
волонтёрлик фаолияти соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади.
Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинган.