Ютинишнинг қийинлашуви ҳамда томоқдаги оғриққа нималар сабаб бўлади?

0

Томоқ ва қулоқда оғриқ сезилганда шифокорга мурожаат қилиш зарур. Чунки бу ҳолат қуйидаги касалликлардан дарак бериши мумкин:

Ларингит – ҳиқилдоқ шиллиқ пардаси яллиғланади ва ютинганда қулоқда ҳам ноқулайлик сезилади. Шунингдек, томоқ қуриши ва йўтал ҳам кузатилиши мумкин.

Ангина – бодомсимон безлар зарарланади, қулоққа берадиган оғриқдан ташқари мазкур касалликка юқори ҳарорат, мушакларда оғриқ ва титраш ҳам хос бўлади.

Отит – ўрта қулоқ яллиғланади, баъзи ҳолатларда томоқда ҳам доимий бўлмаган оғриқлар бўлиши мумкин. Қулоқдан йиринг оқиб чиқади.

Қизамиқ, скарлатина, сувчечак. Болаларга хос бўлган мазкур касалликларда тошмалар билан бирга томоқ ва қулоқ оғриши, ҳарорат кўтарилиши кузатилади.