Фарғонада ИИБ ходимлари фуқарони аёвсиз калтаклади

0

Фарғонада ички ишлар ходимлари бир неча киши гувоҳлигида (терговчилар, оддий фуқаролар, бошқа фуқаролар) бир айбланувчи калтаклагани видеоси тарқалди.

Айтилишича, ҳолат Фарғона вилоят Ёзёвон туманида содир бўлган.

ИИБнинг тезкор ходими ва участка нозири кўринишидан гумонланувчи бўлган фуқарога аввалига қўполлик қилишган, ундан кейин уриб, тепиб, бўғишга ҳаракат қилишган. ИИБ ходимлари уларни ажратаётганларни қаршилигига ҳам қарамасдан фуқарони дўппослашда давом этишган.

Атрофдаги одамларни аралашуви билан фуқаро базўр қутилиб қолган, дейилади хабарда.

Ҳозирда расмий идоралар мазкур видео бўйича баёнот беришганича йўқ