Жиззахда чет эл валютасини ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

0

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах вилоят бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Ғаллаорол тумани марказидаги савдо дўкони атрофида валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган О.Б. фуқаро Э.га жами 3 500 АҚШ долларини 39,2 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.