Куз фаслида организм қандай витаминларга муҳтож?

0

Ахбор Аъзамов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси

Ёзда қанча мева ва сабзавот истеъмол қилсангиз ҳам, йил давомида витаминларни захира сифатида сақлашнинг иложи йўқ. Куз витаминларни қабул қилиб, иммунитетни мустаҳкамлаш учун энг яхши пайт. Хўш, кузда организмга қандай витаминлар зарур?

-Витамин С – юрак-қон томир тизимини мустаҳкамловчи, иммунитетнинг асосий ҳимоячиларидан бири.
-Витамин Д – иммунитет ва суяк тизимини мустаҳкамлашга, асабийлашиш ва доимий чарчоқ ҳиссини камайтиришга ёрдам беради.
-Витамин А – кўриш ва кўз касалликларининг ишончли давоси.
-Витамин Е – тирноқ, соч ва тери ҳолатини яхши сақлашга ёрдам беради.
-Витамин В⁶ – гормонал мувозанат ва ҳужайралар синтезини нормаллаштиради.

«Соғлом ҳаёт»