Непал ШҲТ га қўшилиш ниятида

0

Ташкилот бош котиби Чжан Мин Sputnik Хитойга берган интервюсида Катмандунинг минтақавий ассоциацияга доимий аъзо бўлиш истагини қўллаб-қувватлашини айтди.

Шу билан бирга, у 2016-йилдан буён мулоқот бўйича ҳамкорга айланган Жанубий Осиё давлати ШҲТ билан энергетика, сармоя, хавфсизлик, туризм ва бошқа соҳаларда ҳамкорлик қилиб келаётганига эътибор қаратди.

Непалнинг ўзи унинг интеграцияси масаласи ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг 2023-йилда Ҳиндистонда бўладиган йиғилишида кўриб чиқилишини кутмоқда. Ҳозир Катманду тегишли ариза тайёрламоқда.