«Қамчиқ»да машина ёниб кетди

0

Бугун, 28 сентябрь куни соат 18:34 да А-373 автомобиль йўлининг 256 километри, «Қамчиқ» довони қисмида «Тошкент-Водий» йўналишда ҳаракатланиб кетаётган юк автомашинасида ёнғин содир бўлди, дея хабар бермоқда ФВВ.

Таъкидланишича, воқеа жойига «Қамчиқ» махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси қутқарувчилари, 3 та ёнғин-қутқарув экипажи зудлик билан етиб борган.

«Ҳозирда ёнғин бартараф этилмоқда», — дейилади хабарда вазият назорат олингани билдирилиб.

Маълумот ўрнида, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш холатлари қайд этилмаган.