Тожикистон билан чегарадаги можаро оқибатида қурбон бўлган қирғизистонликлар сони 63 нафарга етди

0

Фавқулодда вазиятлар вазирлигига кўра, ҳалок бўлганлар орасида 50 нафар ҳарбий хизматчи ва 13 нафар тинч аҳоли вакиллари бор. 195 киши, жумладан, 13 бола жароҳатланган.

Эслатиб ўтамиз, 14-19 сентябрь кунлари қирғиз-тожик чегарасида қуролли тўқнашув юз берди. Можаро икки ўртада “Тинчлик шартномаси” тузилиши билан тўхтади.