Ҳўл сочларни фенда қуритманг!

0

Шифокор Лазизбек Қўчқоров:

-Кўпчилик сочларини ювгандан кейин дарҳол қуритишга тушади. Лекин ҳаддан ташқари ҳўл сочлар кўпроқ таъсирчан бўлади. Айниқса, уларнинг илдизи юмшоқ ҳамда тўкилишга мойил бўлишини ёдда тутиш керак.

– Шунинг учун сочлар табиий равишда бироз қуригандан кейин фендан фойдаланган маъқул.

-Агар иссиқ ҳаво режимида қуритаётган бўлсангиз, охирида сочлар узунлиги бўйлаб фен ёрдамида совуқ ҳаво оқимини юбориш керак. Бундай усул соч толаларини текислайди ва ундаги намликни сақлашга ёрдам беради. Шу билан бирга сочларни жилолантиради.

«Соғлом ҳаёт»