Россия Афғонистонга ғалла ва ёқилғи етказиб беради

0

Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Ғарб Украина озиқ-овқатлари дунёни очликдан қандай қутқариши ҳақида “дод-вой” қилаётган бир пайтда, Москва ва Кобул йилига 2 млн тонна буғдой етказиб беришга келишиб олди.

Бироқ, Украинанинг маккажўхорисидан фарқли ўлароқ, рус дони европаликларнинг столларига эмас, балки ҳақиқатан ҳам очликдан азоб чекаётган мамлакатга боради.

Россия энергия ресурсларини Афғонистонга етказиб бериш Европа Иттифоқини янада безовта қилса керак. Гап 2 млн тонна бензин ва дизель ёқилғиси ҳамда 500 минг тонна СПГ ҳақида кетяпти.

Кўриниб турибдики, бу йил қишда Кобулда коммунал тўловлар Брюсселдагидан арзонроқ бўлади.