Франция президенти Эммануел Макрон Британия иттифоқчисими ёки йўқми? – Лиз Трасс ушбу савлога жавоб берди ва оқибатда…

0

Тhe Independent нашрининг хабар беришича, бош вазир Лиз Трасс Франция президенти Эммануел Макрон Британия иттифоқчисими ёки йўқми? деган савол билан баёнот берганидан сўнг, расмий Париж миграция келишувини тузишдан бош тортган.

Шартномага кўра, Лондон Ла-Манш бўйлаб қўшма патрул хизмати учун Парижга 50 миллион фунт стерлинг тўлаши керак эди. Британия томонидан чегарачилар Франция ҳудудида ишлаш учун рухсат олишлари керак эди.

Лиз Трасснинг сўзларидан бир неча кун ўтгач, Эммануел Макрон ҳукумати Ла-Манш бўйлаб кейинги музокараларни рад этди, гарчи Лондон ва Париж келишув бўйича келишишнинг якуний босқичида бўлсада.

Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Борис Жонсон ҳукумати тўрт йилдан бери бу келишувга эришмоқчи эди.