Пугачёва Исроил фуқаролигини олди

0

Telegraph сайти томонидан бунинг исботи сифатида Исроил чегарачилари томонидан ҳақиқийлиги тасдиқланган Исроил паспорти сурати эълон қилинди.

Аввлроқ Пугачева яқинда Россияга қайтганидан сўнг яна қизи Елизавета ва ўғли Гарри билан бирга тажовузкор мамлакатни тарк этган.

Эслатиб ўтамиз, Россия Федерацияси Адлия вазирлиги телебошловчи ва пародист Максим Галкинни жисмоний шахслар — чет эл агентлари рўйхатига киритганди. Вазирлик маълумотларига кўра, пародист Украинадан молиявий ёрдам олиб, сиёсий фаолият билан шуғулланади.

 

Галкин жорий йилнинг март ойида Россиянинг Украинадаги махсус ҳарбий амалиётига қарши чиққанидан сўнг Исроилга жўнаб кетган эди.