Турп қандай фойдали хусусиятларга эга эканлигини биласизми?

0

– Турп шарбатини тайёрлаш учун 3 ош қошиқ турп шарбати , 2 ош қошиқ асал 1 ош қошиқ ош тузи қошиш лозим. Кунига 3 маҳал 1 ош қошиқдан ичилади.

– Турп уруғининг кукуни оз миқдорда сув билан аралаштирилиб, тананинг ярали ерларига қўйилса битишини тезлаштиради.

– Турп лавлаги ва сабзи шарбатларидан тенг миқдорда аралаштирилади. Ва рангли шишага солинади оғзи ёпилади. Устидан хамир ёпиштирилиб 3 соат дўховкада қўйилади. Тайёрланган аралашмадан кунига 3 маҳал 1 ош қошиқдан овқатдан аввал истеъмол қилинса камқонлик ва бедармонликда даво бўлади. 3 ойгача қилиш мумкин.

– Турп ичи ўйилиб, асал солинадида 4-5 соат ёпиб қўйилади. Ҳосил бўлган сок косага олиниб кунига 3-4 маҳал оч қоринга 1 ош қошиқдан ичилади. У барча микробларни қиради.

SoglomHayot