Тошкент шаҳридаги трикотаж корхоналари Бўзсув каналидаги сувларни зарарламоқда

0

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти, Зангиота туманидаги «Toshkent shahar suv ta’minoti» МЧЖга қарашли Бўзсув аэростанциясидан чиқаётган, етарли даражада тозаланмаган сувлар Бўзсув каналига ташланаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Давлат экология қўмитаси  томонидан ҳолат ўрганилганда Тошкент шаҳридаги трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарнинг иш жараёнларида ҳосил бўладиган оқова сувлари бирламчи локал тозалаш иншоотига тозаланмасдан, тўғридан-тўғри ташланаётанлиги, натижада аэростанциянинг сув тозалаш самарадорлиги пасайиб кетганлиги ва сувнинг ранги ўзгаришига сабаб бўлгани аниқланди.

Таъкидланшича, Қўмитаси корхона мутасаддиларига аниқланган камчиликларни бартараф этиш, бирламчи локал тозалаш иншоотининг  белгиланган меьёрлар асосида ишлашини қатъий назоратга олишларини айтган. Бунинг учун эса Корея тажрибаси синовидан ўтган электрон мониторинг тизимини (ифлослантирувчи моддаларни электрон ўлчаш ускунаси) ўрнатиш юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирилган. Сув  тозалаш иншоотларига ифлослантирувчи моддаларни меъёридан ортиқча ташлаб келаётган корхоналарнинг қонуний жавобгарлигини таъминлаш  келгусида бундай ҳолатларнинг олдини олишда юқори самара беришини таъкидланди.

darakchi.uz