Чирчиқдаги портлаш юзасидан қўшимча маълумот берилди

0

Тошкент вилояти фуқаро муҳофазаси бошлиғи – вилоят ҳокими Зойир Мирзаев тегишли мутасаддиларга вазиятни зудлик билан бартараф этиш бўйича топшириқ берди.

Ҳолат ФВВ ва ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан дарҳол назоратга олинган. Ҳозирги пайтда заводда ёнғинни қуршаб олиш ва ўчириш чораси кўрилмоқда.

Мазкур вазиятни келтириб чиқарган сабаблар ва оқибатлари юзасидан қўшимча ахборот берилади.

Шунингдек, воқеа жойига Бош вазир ўринбосари — энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов бошчилигидаги комиссия аъзолари етиб боришган, ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.