Куйганда қандай биринчи ёрдам кўрсатиш зарур?

0

Ахбор Аъзамов, соғлом ҳаёт тарғиботчиси:

-Энг аввало, шикастланиш манбасини бартараф этиш зарур (оловни ўчириш, қайноқ сув ёки буғни четга олиш);

-Куйган жойни совуқ сув остида тутиб туринг (15-20 дақиқа);

-Агар тананинг 20 фоиздан кўпи куйган бўлса, совуқ сувда намланган тоза чойшабга ўраш лозим;

-Куйган соҳани фурацилин эритмаси билан ювинг (инфекциядан ҳимояланиш мақсадида);

-Куйган жойни қўл билан сиқманг.

-Ҳар қандай оғриқ қолдирувчи ёки иситма туширувчи дори беринг (оғриқ шоки ва тана ҳароратининг тез ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида).

«Соғлом ҳаёт»