Астағфурулло, одамни ёлғон гапириб қўйиши ҳеч гап эмас экан-э. Лекин халқимизда негадир шу гап бор… Машиналар ҳечам минга қўйиб кетаётгани йўқ.
Ана боринг, саксон, тўқсон, балки соатига юз тезликдан кетаётгандир. Аммо гап унинг тезлигида ҳам эмас. Унинг кетаётганида. У ҳаёт… Машинаку, вақти соати келиб изига қайтар, аммо одам яшаб ўтган дақиқаси, соати, кунини ортига қайтара олмайди. Ҳозир мен тасвирга олаётган… Эртага ҳам шундай олишим мумкин, аммо кун, соат бошқа бўлади. Ва бу мошиналар ўтмайди. Унда бутунлай бошқалари ўтади. Ҳозиргиларидан тезлари ҳам бўлади, албатта… Тезлари жони борича умрининг охирига қараб югуриб кетаётган одам… Масжидларга жоноза олиб келиб қолишади… Исми билан айтмайди. Марҳум (маъноси бир нарсадан ажралиш) дейди. Элликка кирган дейди… Кейинги кун олтмишга кирганини, яна орадан бир икки кун ўтиб эса, саксон, тўқсон ва ёки йигирма ўттиз ёшлиларни олиб келишади… Бир бирини қувиб кетаётган мошиналарни фарқи мана шунда… Шошқолоқлар…