Қуёш панеллари ва қуёш сув иситгичларини сотиб олиш учун платформа ишга туширилди

0

Энергетика вазирлигига кўра, 1 октябрдан вазирлик ҳузуридаги тармоқлараро энергияни тежаш жамғармасининг рақамли онлайн платформаси (energymarket.uz) иш бошлади.

Истеъмолчилар ушбу платформадан фойдаланган ҳолда мамлакатда ишлаб чиқарилган қуёш панеллари ва қуёш сув иситгичларини 3 йилгача фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан харид қилишлари мумкин.

Қайта тикланувчи энергия қурилмалари нархини тўлиқ тўлаган истеъмолчини харид қилган харажатларининг бир қисми Жамғарма ҳисобидан қопланади.