Red Wings авиакомпанияси 4 ноябрдан тўғридан-тўғри рейсларни амалга оширади.
Парвозлар мунтазам равишда 100 ўринга мўлжалланган ССЖ100 самолётларида амалга оширилади.
Тошкент — Ставропол ва Тошкент — Уфа йўналишлари бўйича парвозлар ҳафтада бир марта, жума кунлари амалга оширилади. Чипталар flyredwings.com расмий веб-сайтида ёки авиакомпаниянинг мобил иловаси орқали сотувга қўйилган.
Red Wings — Россиянинг энг йирик ўнта авиакомпанияларидан бири бўлиб, доимий ва чартер рейсларда йўловчи ташишга ихтисослашган. Бугунги кунда авиаташувчи Ўзбекистон пойтахтидан Москва, Екатеринбург ва Махачқалъага парвозларни амалга оширмоқда.