Ёнғин-қутқарув спорти бўйича жаҳон чемпионатида Ўзбекистон III ўринни эгаллади

0

Самарқандда бўлиб ўтган XVII жаҳон чемпионатида Беларусь ғолибликни қўлга киритди. Иккинчи ўринни Россия эгаллади.

Чемпионатда 30 га яқин давлатдан келган 200 нафардан ортиқ спортчи иштирок этди. Улар 2 та “NEXIA 3” автомобили ва 60 та медаллар тўплами учун курашди.

Мусобақалар қуйидагича ташкил этилди:

▪️ишғол қилиш нарвонида иккинчи ва тўртинчи қаватга кўтарилиш,
▪️100 метрга тўсиқлар оша югуриш,
▪️ёнғин ўчириш эстафетаси,
▪️жанговар ёйилиш йўналишлари.

Навбатдаги чемпионат 2023 йилда Туркияда ташкил этилади.