АҚШ Дарья Дугинанинг ўлдирилиши ортида украиналиклар турганига ишонади – The New York Times

0

АҚШ разведка идоралари Украина ҳукуматининг бир қисми Москва яқинидаги терактга рухсат берган деб ҳисобламоқда.

АҚШ расмийлари ҳужум режаси ҳақида олдиндан маълумотга эга эмаслигини айтишди. Қўшма Штатлар “агар Киев маслаҳат сўраганда, қотилликка қарши бўларди”, деб ёзади газета.

“Штатлар бундай ҳужумлар ўта рамзий маънога эга бўлса-да, жанг майдонига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатмаслиги ва Москвани Украинанинг юқори мартабали амалдорларига қарши ўз зарбаларини беришга ундаши мумкинлигидан хавотирда”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, Федерал хавфсизлик хизмати россиялик журналист Дарья Дугина қотиллигини фош қилиб, жиноят Украина махсус хизматлари томонидан тайёрланган ва содир этилганини эълон қилганди (https://t.me/sputnikuzbek/17109).