Мирзиёев Тоқаевнинг таклифига биноан Қозоғистонга жўнаб кетди

0

Президент у ерда Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш ҳамда МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисларида иштирок этади.

Ушбу саммитлар доирасида ҳамкор мамлакатлар делегациялари раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказиш ҳам режалаштирилган.