Арманистон ва Озарбайжон ҳарбийлари чегарадаги позициялари ўққа тутилганини маълум қилди

0

Озарбайжон ва Арманистон ҳарбийлари икки давлат чегарасидаги позициялари ўққа тутилганини маълум қилди, деб хабар беради «РИА Новости».

«14 октябрь оқшомидан 15 октябрга қадар Арманистон Қуролли Кучларининг Гариссий туманидаги Хазинвор ва Варденский туманидаги Гюнешли аҳоли пунктлари йўналишида жойлашган бўлинмалари турли калибрдаги қуроллардан армиямизнинг Лочин туманидаги Гажилар ва Дашкесан туманидаги Тезекенд аҳоли пунктлари йўналишида позицияларини ўққа тутди», дейилади Озарбайжон мудофаа идораси матбуот хизмати хабарида.

Баёнотда келтирилишича, Озарбайжон армияси бўлинмаси жавоб зарбаларини амалга оширган.

Арманистон Мудофаа вазирлиги ўқ узишда Озарбайжон томонини айблаган. «15 октябрь куни соат 01:20 ларда Озарбайжон Қуролли Кучлари бўлинмалари турли калибрдаги ўқотар қуроллардан арман—озар чегарасининг шарқий қисмида жойлашган Арманистон позицияларига ўт очган», дейилади идора хабарида. Таъкидланишича, ҳозирда чегарадаги вазият нисбатан барқарор.