* * *
Тиш дўхтири кабинетида мижоз катмонини қўлига олди. Врач унга деди:— Йўқ, бугун пул тўлашингиз шарт эмас.
— Биламан. Мен ҳам сизга пул тўламоқчи эмасман. Наркоз беришингиздан олдин қанча пулим борлигини аниқлаб қўймоқчиман, холос.
* * *
Икки котиба бошлиқларини муҳокама қилишаяпти.
— Хўш, сенинг бошлиғинг қалай?
— Зўр. Бир ой аввал шуба совға қилганди. Кейин бриллиант узук тақдим этди. Яқинда… Ишонасанми, қўлимни сўради.
— Вой ярамас-ей, пул тежашни бошлабди-да!
* * *
Эр-хотин жанжаллашаяпти.
Эр:
— Илоё бир умр типратикон туғиб ўтгин!
Хотин:
— Илоё сиз менга доялик қилинг!
* * *
Жинни уяли телефонлар салонига келиб деди:
— Кечагина сизлардан телефон сотиб олгандим. Ишламаяпти.
— Нега ишламайди? Биз шу ернинг ўзида текшириб бергандик-ку!
— Мана, қаранглар, мен ўз рақамимга қўнғироқ қилсам, доим банд кўрсатаяпти.
* * *
— Судланувчи, нега машинани ўғирладингиз?
— Вокзалга шошаётгандим. Шунинг учун ўша машинани ўғирлашга мажбур бўлдим. Афсусдаман.
— Шошаётган бўлсангиз, троллейбус, тармвайдан фойдалансангиз бўлмасмиди?
— Ўртоқ судья, сиз кимнингдир трамвай ўғирлаганини эшитганмисиз?
* * *
Икки талаба деканат олдида ўтган йилги сессияни топшириш илинжида туришарди. Улардан бири ёзди: «Менга сессияни топширишга рухсат беришингизни сўрайман!»
Иккинчиси:
— Жинни, сўрайман деганинг ўтмайди. Ялинаман деб ёз!
* * *
Орадан йиллар ўтиб муаллим собиқ талабасини кўриб қолди ва сўради:
— Сенга институтда олган билимларинг етарли бўлаяптими?
— Ҳа, лекин пул етарли бўлмаяпти.
* * *
Оқ айиқ ўрмонда кетаётса, йўлидан эшак чиқиб қолди. У эшакдан сўради:— Ҳой, эшак, шимолий қутбга қандай борса бўлади?— Билмадим. Бироз кутиб тур, оғайниларимдан сўраб кўрай!Бироздан сўнг у бир тўда эшакларни етаклаб келди ва оқ айиққа деди:
— Шимолий қутб қаердалигини билмадим-у, лекин эшак деганинг учун энди жавоб берасан.
* * *
Бир болакай тижорат қилмоқчи бўлди ва ҳар куни онасига сомса пиширтириб бозорда сота бошлади. Бир эркак ҳар куни келарди-да, беш юз сўм берарди, лекин сомса олмасди. Ниҳоят кунларнинг бирида эркак болакайдан сўради:— Сен пул бериб нега сомса олмаётганимга ҳайрон бўлгандирсан-а?
— Йўқ, ҳайрон бўлганим йўқ. Лекин айтиб қўйишим керак, сомса бугундан бошлаб минг сўмдан сотилаяпти.
* * *
Ота жин ишдан сўнг уйга келди. Она жин унинг қаршисига ўғилчасини етаклаб келиб деди:
— Бунингизнинг бир адабини бериб қўйинг! Кун бўйи ўзини худди фаришталардек тутди.
* * *
Икки жинни «Запорожец» сотиб олишди. Бири олд капотни очиб бақирди:— Ие, моторни ўғирлаб кетишибди!Иккинчиси орқа капотни очиб, жавоб қилди:
— Қўявер! Эгаси юкхонага запас мотор жойлаб қўйган экан.
* * *
Терговчи қурилиш устасидан сўради:— Айтинг-чи, ҳамкасбингиз нарвондан йиқилиб тушганда қандай ёрдам кўрсатдингиз?
— Дарров бошига каскасини кийдириб қўйдим.
* * *
Ўғил онасидан сўради:— Ойи, мен кечаси туғилганманми?— Ҳа, болам, кечаси туғилгансан.
— Сизни уйғотиб юбормаганманми?