Россияда биткоин қазиб олишдан тушган даромад салкам 20 баробарга ошди

0

Россияда биткоин қазиб олишдан тушган даромад 2017 йилдан 2021 йилгача 18 баравар ошди, деб ёзади RBK Intelion Data Systems ҳисоботига таяниб.

Тўрт йил ичида бу кўрсаткич 2017 йилдаги етти миллиард рублдан 2021 йилда 128 миллиардга кўтарилди. Бироқ жорий йилнинг саккиз ойида даромад 57 миллиард рублгача қисқарди.

Аввалроқ Россияда биткоин ишлаб чиқарувчилар беш йил ичида 20 баробар кўп энергия сарфлай бошлагани маълум бўлган эди. Мамлакатдаги криптовалюта қазиб олиш саноати қишлоқ хўжалиги каби кўпроқ электр энергиясини истеъмол қилади.