Украиналик журналист Ўзбекистонни айблади

0

Украиналик журналист ва блогер Гордон ўзининг «Димитрий Гордонникида меҳмонда» лойиҳасида исроиллик миллиардер Леонид Невзлин билан суҳбат уюштириб, унда Ўзбекистонни Украинага қарши Россияга ёрдам бераётгани ҳақида гапирди.

Унга кўра, Ўзбекистон, Эрон ва Ироқ ўз ҳудудларида ҳарбий дронларни ишлаб чиқиб, уни Россия армиясига етказиб беряпти.

Журналист Невзлинга «Сизнингча, Исроил Эрон, Ўзбекистон ва Ироқда ишлаб чиқилаётган дронлар марказини нишонга олиши мумкинми?» – дея, савол берди.

«Ўзбекистон ҳақида бирор нарса айтишим қийин, чунки бу давлат нейтрал ва жаҳон ҳамжамияти билан дўстона муносабатда ҳисобланади. Ўйлайманки, уларга Исроил ва АҚШ томонидан берилажак огоҳлантириш баёноти ҳам етарли. Ироқ билан Эрондаги ишлаб чиқариш пунктларини эса Исроил аллақачон уриб боряпти», – дея жавобберган Невзлин.

Ушбу ҳолатга Ўзбекистон Олий мажлиси депутати Алишер Қодиров мносабат билдирди.

«Бу асоссиз ва масъулиятсиз эълонни эътиборсиз қолдирмаслик керак.

Ўзбекистон рус агрессиясини ҳеч қандай шаклда қўллаб-қувватламаслигини, музокаралар ва ҳудудий яхлитликни қўллаб-қувватлайдиган бетараф позициясини фуқароларимиз ҳам бутун дунё ҳам жуда яхши тушуниб бўлдии. Ташқи ишлар ва Мудофаа вазирликлари бу туҳматни расман рад этиши ва Гордонни узр сўрашга мажбур қилиши керак», – деб ёзди ЎзЛиДеП етакчиси.