«АҚШ разведкаси раҳбари Киевга борган»

0

«АҚШ разведкаси раҳбари Киевга борган» — CNN

ДУНЁ 27.10.2022, 21:42

"АҚШ разведкаси раҳбари Киевга борган" — CNN

АҚШ Марказий разведка бошқармаси директори Уильям Бернс октябрь бошида Киевга ташриф буюрган. Бу ҳақда CNN маълум қилди, дея хабар бермоқда Zamon.uz’ сайти.

Маълум бўлишича, разведка раҳбари Володимир Зеленский ва бошқа расмийлар билан учрашган.

“У АҚШнинг Украинани Россияга қарши курашида қўллаб-қувватлашини, хусусан, тўхтовсиз разведка маълумотларини алмашилишини тасдиқлади”, деган телеканал манбаларидан бири.

Бернс Россия томонидан ядро зарбалари берилиши мумкинлиги тўғрисидаги хавотирлар кучайган пайтда Украинага келгани алоҳида қайд этилган.