Уйми ёки қаср? Роналду Лиссабондаги уйининг қурилишини тезлаштирди (фото)

0

“Манчестер Юнайтед”нинг португалиялик ҳужумчиси Криштиану Роналду Лиссабондаги уйини қуриш ишларини тезлаштирди, деб хабар бермоқда The Sun.

Қайд этилишича, 37 ёшли футболчи аввалроқ 20 миллион еврога уй сотиб олган. Роналду виллани 2023 йил ёзигача якунлаш учун меъмордан қурилиш суръатларини тезлаштиришни сўраган. Элита ҳудудида жойлашган қаср Португалиядаги энг қиммат кўчмас мулкка айланади. Уй уч қаватдан иборат бўлиб, майдони 2,7 минг квадрат метр, очиқ майдони 544 квадрат метр, турли боғлар ва улкан бассейн.

 

Роналдунинг рафиқаси Жоржина Родригес аллақачон беш фарзанди учун мос мактаб излай бошлаган.

Аввалроқ, ҳужумчи 2023 йилнинг қишида «Спортинг»га ўтмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Роналдунинг «Манчестер Юнайтед» билан шартномаси келаси ёзгача амал қилади.