Агентлик манбаларига кўра, Twitter’нинг 7,5 минг ходимидан 3,7 мингга яқини ишдан бўшатилади. Компания, шунингдек, штатда қолган ходимларга масофадан ишлашни тақиқлайди. Таъкидланишича, бундай чоралар харажатларни камайтиришга қаратилган.
Аввалроқ Маск Тwitter директорлар кенгашини ишдан бўшатиб, уни ўзи бошқаришини айтганди.