Самарқандда саммит ўтказилиши муносабати билан 10-11 ноябрь кунлари айрим кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати вақти-вақти билан чекланади.
Самарқанд ички ишлар бошқармаси хабарига кўра, Туркий давлатлар ташкилотининг I-саммити ўтказилиши муносабати билан тадбир кунлари Самарқанднинг айрим кўчаларида транспорт воситаларининг ҳаракати чекланади.
Ҳаракат қатнови чекланган кўчаларда тез тиббий ёрдам ва фавқулодда вазиятлар бўлинмалари транспорт воситаларига истисно тариқасида ҳаракатланиш учун рухсат берилади.