Барча давлат хизматчилари базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 (беш) бараваридан (барча солиқлар ва йиғимларни ҳисобга олган ҳолда) кўп бўлмаган миқдорда совға олишига рухсат этилади. Ҳозирда бу 1,5 млн сўм дегани. Агар совға қиймати бу миқдордан ошса, ортиқча қисмини бюджетга тўлаш орқали совғани тасарруф этиш мумкин.
Бу Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан жамоатчилик учун эълон қилинган ҳужжат лойиҳасида кўзда тутилган.