Илҳом Алиев Самарқандга етиб келди

0

Туркий давлатлар ташкилоти саммитида иштирок этиш учун Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев Самарқандга келди.

Юксак мартабали меҳмонни Самарқанд халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов кутиб олди.

Кеча Самарқандга Венгрия Бош вазири Виктор Орбан етиб келганди.