Ўзбекистонда доллар курси пастлади

0

Марказий банк 14 ноябрдан бошлаб хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси  16,84 сўмга тушди,  бир доллар 11 190,06 сўмни ташкил қилмоқда.

Евро курси 30,82 сўмга ошди ва  11 540,31 сўмга тенг бўлди.

Рубль курси 0,89 сўм пастлади, энди 1 рубль 185,19 сўмни ташкил этмоқда.