Агар яра очиқ бўлса, қон кетиши кузатилса, антисептик воситалар билан тезда даволаш зарур, қонни тўхтатиш учун водород перекиснинг тиббий эритмаси мос келади. Қон тўхтагандан сўнг даволовчи воситаларни суртиб, боғлаб олиш лозим.
Жиддий шикастланишда кўп қон кетиши мумкин, қоида тариқасида, бундай ҳолларда кичик томирлар зарар кўради. Қон кетишини зудлик билан тўхтатиш учун жгут қўлланилади, уни жароҳатнинг юқорисига боғлаш керак. Қолаверса, бундай ҳолларда травматологдан тиббий ёрдам сўраш тавсия этилади.