Жаҳон бозорида нефть нархи пасайди

0

Пайшанба куни нефть нархи геосиёсий кескинликнинг юмшаши, шунингдек, Хитойда CОVID-19 билан касалланиш ҳолатлари сонининг кўпайиши туфайли пасайиб кетди. Бу дунёдаги энг йирик нефть импортчисининг талабини камайтириши мумкин, дея хабар беради Reuters агентлиги.
Пайшанба куни эрталабки савдоларда Brent нефти фьючерслари 1,04 долларга ёки 1,1 фоизга пасайиб, Гринвич вақти билан 04:30да бир баррели 91,82 долларни ташкил қилди. Wеst TexasIntermediate (WТI) нефти фьючерслари 1,17 доллар ёки 1,4 фоизга арзонлашиб, бир баррели 84,42 долларни ташкил қилди. Шунингдек, кеча Россия нефтини Венгрияга «Дўстлик» нефть қувури орқали етказиб бериш қайта тикланганидан сўнг Brent маркаси 1 фоизга, WТI 1,5 фоизга тушди.

«НАТО Россиянинг Польшага ракета ҳужумига жавоб қайтарганидан кейин хом нефть нархи тушиб кетди. Шу билан бирга, Хитойнинг CОVID-19 чекловлари ва глобал иқтисодий кўринишнинг ноқулайлиги туфайли талаб ҳақида хавотирлар мавжуд «, – деди Буюк Британияда жойлашган CМC Маrkets таҳлилчиси Тина Тан.

Таъкидлаш жоизки, Хитойда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони дунёнинг бошқа мамлакатларига нисбатан паст, аммо Пекин касалликнинг олдини олиш учун CОVID’га қарши қатъий сиёсат юритади. Пайшанба куни Хитойнинг Миллий соғлиқни сақлаш комиссияси кунига 23,000 дан ортиқ янги ҳолатлар ҳақида хабар берди.