Моуринью иккита ўйинга дисквалификация қилинди

0

«Рома» бош мураббийи Жозе     Моуринью Италия  чемпионатида дисквалификация  олди.

Португалиялик мутахассис «Торино» (1:1)га қарши 15-тур доирасидаги ўйинда қизил карточка олиши ортидан иккита ўйинга четлаштирилди. У ҳакам Антонио Рапуанонинг қарорларидан норозилигини очиқдан-очиқ баён қилгани учун қизил карточкага лойиқ кўрилган эди.

Шундай экан, Моуринью «Рома»ни «Болонья» (4 январь) ва «Милан» (8 январь)га қарши ўйинларда майдондан бошқара олмайди.

«Рома» 15-турдан сўнг 27 очко жамғарган ҳолда Италия чемпионатида 7-ўринда бормоқда.