Алишер Усмонов туфайли Ўзбекистон ва Германия муносабатларига путур етяпти — «Spiegel»

0

Германия ҳукумати миллиардер Алишер Усмоновга нисбатан солиқдан қочиш айбловлари бўйича тергов ҳаракатларини бошлаган.

Бу ҳақда «Spiegel» янгиликлар журнали ахборот берди.

Маълум қилинишича, Алишер Усмонов иши Германиянинг Ўзбекистон билан дипломатик муносабатларни кескинлаштирган.

Нашрнинг ёзишича, икки мамлакат дипломатлари ушбу масалада қатор инқирозли учрашувларни ўтказишган.

Шунингдек, Германиянинг Тошкентдаги элчиси Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига чақирилган.