5 та зарарли компонентларга эга шампунларни асло харид қилманг

0

Шифокор Зуҳриддин Баҳриддинов:

Шампунь олишдан аввал унинг таркибини ўқиб чиқинг ва қуйидаги ёзувлар мавжуд бўлса, харид қилманг!

-Sodium Laureth Sulfate – Мунтазам фойдаланилганда ички аъзоларга ножўя таъсир этиши мумкин.

BHT (Butylated Hydroxytoluene) – Кислород билан реакцияга киришиб, ёғ оксидланишини келтириб чиқаради. Мазкур қўшимча кўпгина хориж давлатларида тақиқланган.

-Sodium Lauruulaureth Sulfate – Таркибида ушбу компонент бўлган косметик воситаси бош терисини қуруқлаштириб, қичишиш, аллергик реакциялар келтириб чиқариши мумкин

-DEA, TEA – Сифатсиз арзон шампунларда бор. Ушбу компонент таркибида аммиак бўлиб, узоқ вақт фойдаланилганда бош терисининг зарарланиши, кўзлар қичишиши, бош оғриқларига сабаб бўлиши мумкин.

-SLES – Аксарият ҳолларда болалар шампуни таркибида учрайди.  Яхшилаб ювиб ташлансагина, ножўя таъсирини камайтириш мумкин.

«Соғлом ҳаёт»