Ҳафта ўрталарида баъзи ҳудудларда ҳаво ҳарорати +23 даражагача иссиқ бўлиши прогноз қилинмоқда

0

Сешанба кунидан ҳудудларда ҳарорат исиб боради. Бу Эрондан кириб келиши кутилаётган иссиқ ва қуруқ об-ҳаво тўлқини билан боғлиқ.

“Ўзгидромет” иссиқлик тўлқини иқлимий меъёрдан 6-8 даража юқори бўлишини маълум қилган. Деярли, аномал иссиқлик кўрсаткичи дегани бу.

Минтақада ноябрь ойи, айниқса, ойнинг охирги ўн кунлиги учун аномал иссиқ кунларнинг давомли бўлиши ёмон оқибатлар билан ўтади.

“Флора олами, мавжуд фитомассанинг кўплари ҳозирда қишки уйқуга тараддуд кўрмоқда ва кутилажак баҳорий иссиқлик дов-дарахтлар учун “алдамчи” уйғонишни келтириб чиқаради. Бу қиш фаслининг 3 ойи ҳали олдинда турганини инобатга олсак, ёмон ҳодиса экани кундек равшан”, дея ёзади Эркин Абдулаҳатов.