20 грамм мойчечак гулидан олинг;
бир стакан қайнатилган сув қуйинг;
мойчечакни сув ҳаммомида 15 дақиқа дамлаб қўйинг;
кейин яна бир соат хона ҳароратида қолдиринг.
Ушбу дамлама билан эрталаб ва кечқурун тишларингизни ювгандан кейин оғзингизни чайинг.
Ушбу восита тишингизни соғломлаштиради, эски муаммолардан қутқаради ва янгилари пайдо бўлишининг олдини олади!
Гул қайнатмаси талваса, ўт, сийдик ҳайдаш, сурги, гастрит, жигар, безгак, иситма ва уйқусизлик касалларини даволайди (3 маҳал 2 ош қошиқдан ичиш).