Нима учун кимётерапиядан сўнг соч тўкилади?

0

Кимётерапия саратон ҳужайраларининг ўсишини тўхтатадиган ёки секинлаштирувчи дори воситаси ҳисобланади.

Соч ҳужайралари ҳам саратон ҳужайралари каби тез ўсувчи ҳужайралар сафига киради.

Кимётерапия дорилари оддий, тез бўлинадиган ҳужайралар ва саратон ҳужайралари ўртасидаги фарқни ажрата олмайди, шунинг учун препарат бу ҳужайраларга ҳам саратон каби бир хил таъсир қилади. Соч фолликулалари яхши қон таъминотига эга, бу эса кимётерапия препаратларини уларга актив етиб боришга имкон беради. Кимётерапия олганларнинг тахминан 65 фоизи соч тўкилишини бошдан кечиради.

Соч тўкилишининг миқдори қайси кимётерапия қўлланилишига, шунингдек, қабул қилиш вақти, дозаси ва йўналишига боғлиқ бўлиши мумкин. Шунингдек, у барча инсонга бир хил таъсир қилмайди ва кимга кўпроқ таъсир қилишини олдиндан айтиш қийин.