Савдо марказидаги раста устида қаровсиз қолдирилган пулларни ўғирлаган шахс фош бўлди

0

Қўқон шаҳрида фуқаро Т.С ИИБга мурожаат қилиб, унда 05 октябрь куни номаълум шахс, Навбаҳор кўчасида жойлашган «Рисқ-барака» савдо комплексида раста устида қаровсиз қолдирган 1.115.000 сўм пулларни ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни вояга етмаган Т.Н исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.