Тошкентда дарахт кесганлардан 3,5 млрд сўм ундирилди

0

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманидаги қурилиш объектида кесиб ташланган қимматбаҳо дарахтлар учун 3 миллиард 514 миллион 200 минг сўм маблағ ундирилди.

Маълум қилинишича, Тошкент шаҳар прокуратураси ташаббуси билан Яшнобод тумани, Илтифот кўчаси 29 уй манзилида 105 та дарахтни ноқонуний кесиб ташлаган «Янги замон бино» МЧЖдан етказилган зарар ҳамда молиявий жарима сифатида ҳисобланган жами 3 миллиард 514 миллион 200 минг сўм миқдоридаги маблағ нақд пул шаклида ундирилди.

Шунингдек, прокуратура талаби билан дарахтлар кесиб ташланган ушбу қурилиш майдони ўрнида МЧЖ томонидан 200 туп ноёб ва қимматбаҳо манзарали дарахтлар келтирилиб эктирилмоқда. Шу билан бирга, хабарда қонунбузар тадбиркордан қурилиш учун ажратилган ер майдонини давлат захираси қайтариш чоралари ҳам кўрилаётгани айтилган.