Мирзо Улуғбек туманида “Hyundai Elentra” ва «Cobalt» иштирокида ЙТҲ содир бўлди

0

2022 йил 22 ноябрь куни соат 17:30 ларда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Дўрмон йўли ҳамда Мирзо Улуғбек кўчалари кесишган чоррахасида ҳайдовчилар;

1) 2003 йилда туғилган Ш.Л. бошқарувидаги давлат рақами 01 E 777 QB бўлган “Hyundai Elentra” русумли транспорт воситаси;

2) 1997 йилда туғилган М.А. бошқарувидаги 10 Q 081 LA бўлган «Cobalt» русумли транспорт воситалари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Ҳодиса натижасида Cobalt русумли транспорт воситасининг йўловчиси тан жарохат олганлиги сабабли тез тиббий ёрдам кўрсатилган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.