Тошкентдаги кўча чироқларини ўчириш бошлангач қанча электр энергияси тежалаётгани маълум қилинди

0

«Тошшаҳарнур» пойтахт кўчаларидаги ёритиш чироқлари ва рекламалар ўчирилганидан кейин қанча электр энергияси тежалганини маълум қилди.

Ўзбекистонда 16 ноябрдан бошлаб электр энергияси тақчиллиги сабаб шаҳарларда кечаси реклама мониторлари ва кўчаларни ёритиш чироқлари ўчирилмоқда. Маълумотларга кўра, бунинг ёрдамида Тошкентда кунлик электр энергияси сарфи 25 фоизга камайган. Хусусан, октябрь ойида ўртача кунлик истеъмол 115,9 минг кВт/соатни ташкил этган бўлса, ҳозирги кунда бу 87,8 минг кВт/соатни ташкил этмоқда.

Маълумот учун Тошкент шаҳри истеъмолчиларининг ўртача кунлик электр энергияси истеъмоли тахминан 25,7 миллион кВт/соатга тенг. Кўча ёритиш тармоқлари кунига ўртача 111,1 минг кВт/соат электр энергиясини истеъмол қилади. Бу эса умумий электр энергияси сарфининг 0,4 фоизини ташкил қилади.

«Тошшаҳарнур»га кўра, ҳозирги вақтда Тошкент шаҳридаги ёритгичлар умумий сони 140 мингга яқин бўлиб, уларнинг ўртача йиллик истеъмоли 40 миллион кВт/соатга тенг.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here