Хавфсизлик бўйича Мюнхен конференциясига Россия таклиф этилмайди

0

Хавфсизлик бўйича Мюнхен конференцияси ташкилотчилари Россия ҳукумати вакиллари таклиф этилмаслигини маълум қилди.

«Россия ҳукумати 2023 йилги Мюнхен хавфсизлик конференциясига таклиф қилинмайди. Биз Россия келажагини мамлакатнинг мухолифатдаги етакчилари ва қувғиндаги фуқаролари билан муҳокама қилмоқчимиз», — деди ташкилот раиси.