50 ёшдан ошган аёллар ўтиши керак бўлган тиббий текширувлар

0

Кўкрак бези саратонини вақтида аниқлаш орқали бемор ҳаётини сақлаб қолиш мумкин. Шунинг учун шифокорлар 50 ёшдан ошган аёлларга ҳар йили маммографиядан ўтишни тавсия қилади. Шубҳали безлар пайдо бўлмаслиги учун кўкракни мунтазам равишда текшириш муҳимдир.

Бачадон бўйни саратони скрининги. Кўпгина аёллар ушбу муҳим скрининг текширувини эътиборсиз қолдиради, аммо бачадон бўйни саратони ўлим даражаси юқори бўлган энг хавфли касалликлардан биридир. Қайғули оқибатлар кўпинча беморлар ўз вақтида текширувдан ўтмаганлиги сабабли юзага келади.

Тўлиқ гормонал текшируви.
Организмдаги даражалари йиллар давомида ўзгариб турадиган асосий гормонлар эстроген ва тестостерондир. Бироқ бошқа гормонларни ҳам мунтазам текшириб турган яхши, уларнинг мувозанати метаболизм, мия, иштаҳа, тана ҳарорати ва ҳоказоларга таъсир қилиши мумкин.