Apple компанияси ишчилари ишсизликдан норози бўлмоқда

0

Куни кеча ижтимоий тармоқларда Apple компаниясининг Чженжоу шаҳридаги заводи ишчиларининг оммавий норозиликлари акс этган видео тарқалди.

BBCнинг хабар беришича, мазкур норозиликларга бир ой олдин коронавирус билан боғлиқ муаммо туфайли заводнинг бир қисми ёпилгани ва бунинг натижасида ходимларнинг бир қисми ишсиз қолгани сабаб бўлган.

Шунингдек, завод янги ишчиларни қабул қилиб, уларга катта бонуслар ваъда қилаётгани ҳамда эски ишчиларга номуносиб муносабат кўрсатилаётгани туфайли ходимлар норозилик билдиришаётгани ҳам қўшимча қилинмоқда.

«Завод меҳнат шартномасида кўрсатилган шартларни бажармади, унда кўзда тутилган субсидияларни беришдан бош тортди, бизни изоляцияга олиб, егулик беришмади», — дея эътироз билдиради намойиш қатнашчиларидан бири.

Маълумот учун, Чженжоу шаҳридаги мазкур Foxcon заводи Apple компаниясининг дунё бўйича энг катта телефон йиғувчи заводларидан бири ҳисобланади.

 

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here