Жаҳон чемпионати ярим финалида рингга чиқадиган боксчиларимиз 10 тага етди

0

Ўзбекистон терма жамоасининг 10 нафар боксчиси Испанияда бўлиб ўтаётган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати ярим финалига йўл олди.
Кеча 4 нафар вакилимиз чорак финал жангларини ўтказди ва қуйидаги натижаларни қайд этди:

– 80 кг вазнли боксчимиз Раҳматилло Бойматов чорак финалда грециялик рақибга қарши жангда ғалабага эришди – 4:1.
– 75 кг вазн тоифасида Саҳобат Ҳусанова 2-раундда эквадорлик рақибасини техник нокаутга учратди.
– 57 кг вазн тоифасида Бахтиёр Асадов Марокаш вакилини мағлуб этди.
– 71 кг вазн тоифасида Фазлиддин Эркинбоев туркиялик рақибидан устун келди ва ғалаба қозонди.